Йиглаш тушда
Йиғлаш — тушда йиғлаш яхшиликка таъбирланади. Йўқотган одамини топади. Киши тушида ўкириб йиғлаши ўнгда хушхабар эшитишини билдиради.
Тушда йиғламаса ҳам кўзидан ёш оққанини кўриш ёмон хабар эшитиши ё оила аъзоларининг бири фалокатга учрашига ишора.
Тушда йиғлаётганда кўзидан қон оққанини кў- риш энг қулай фурсатни қўлдан бой берганига ишора.
Киши тушида отаси йиғлаганини кўриши ишлари орқага кетиши, яқинларининг кўмаги билан яна ўзини ўнглаб олишини билдиради.
Тушда нотаниш одамнинг йиғлаганини кўриш, узоқ қариндошидан унга мерос қолишига ишора.
(Visited 22 819 times, 4 visits today)