Жаннат тушда
Жаннат — тушда жаннатда юрганини кўриш ризқ-насиба, мусибатлардан халос бўлиш, саломатлик, саодатга эришишига ишора.
Тушда жаннат эшиги калитини қўлида кўриш туш соҳибининг иймон билан дунёдан кўз юмишига ишора.
Ўзини жаннатда кўриб, ёнида ўзига муносиб бўлмаган хотинни кўриш туш соҳиби гуноҳ қилганидан далолат.
Тушда жаннат дарахтларидан бирор нарса яса- ганини кўриш хайрли, саховатли фарзанди бў- лишига ишора.
Жаннатда фаришталар келиб у билан саломлашганини кўриш, туш соҳибининг жони узилмасидан жаннатга киришини билдиради.
Тушда жаннат хурмосини еганини кўриш осуда, саодатли ҳаёт кечиришга ишора. Жаннат- дан ҳайдалганини кўриш кишининг муҳтожликда яшашидан далолат.
(Visited 1 864 times, 1 visits today)