Жанжал тушда
Жанжал — тушда жанжал бўлаётганини кўриш янги дўстлар билан танишиш, ғам-ташвиш, айрилиқ, меросдан маҳрум бўлиш, танишиш, учрашув, уйланиш, шуҳрат орттиришни билдиради.
Тушда жайронни тузоққа тушганини кўриш маккор хотиннинг тузоғига илинишидан далолат.
Жаллод — куфр келтирувчи, золим кимсани билдиради. Шунингдек, фалокат, машаққат, мотам, келишмовчилик ҳамдир.
Жалюзи — тушда жалюзи кўриш яширин сир, ёлғизлик, ғам-ташвиш, қўрқув, кутилмаган меҳмон, роҳат, бойлик, ҳасад, қарздор бўлиш, яхши ҳамсуҳбатга ишора.
Жанг-жадал, жанг анжоми — тушда жанг ва жанг анжомларини кўриш яхшиликка йўйилади. Найза ва шунга ўхшаш қуролларни кўриш тўғри йўлдан юриш ва болаларидан мурувват кўриш деб таъбир қилинади.
Қалқон ва шунга ўхшаш ҳимоя анжомларини кўриш фалокатдан қутулишга ишорадир. Ханжар ва пичоқ кўриш ғалаба дараги.
Тушда қилич кўриш мақсадга етилишига ишора саналади. Тушда давлатлар ўртасидаги урушни кў- риш шу ҳудудда юқумли касаллик тарқалишидан дарак беради.
Жандарм — бирор фалокат, огоҳлантириш, қўрқув, ғам-ташвиш, омонат, омад кулиб боқиши, айрилиқ, хасталик, машаққатли меҳнатни билдиради.