БОЛА тушда курса нима болиши хакида малумот
БОЛА тушда курса Қўлда ёки елкангизда бола кўтариб турган бўлсангиз — оилада фарзанд туғилиши; ёқимтой, ўйнаётган бола — кўгаринки руҳ, яхши кайфият, ишларнинг муваффақияти.
ТУШДА БОЛАЛАР
Болалар — омад; қувонч ва меҳр етишмаслиги; ўз турмуш тарзининг ёқмаётгани; ўз болаларипи кўриш — улардан хавотирланиш (одатда яхши туш яхшиликдан дарак, ёмони уларга эътибор ва эҳтиёткорликни талаб қилади
БОЛТА ТУШДА
Болта — руҳий ёки жисмоний жароҳат.
БОРОНА тушда
Борона кўриш — иш ва соғлиқнинг яхшиланиши: организмдаги физиологик жараёнлар регуляцияси яхшиланади; занглаган, синган боронани кўриш — тиш докторига боришингиз эҳтимоли.
БОТИНКА тушда
Тушда ботинка кўриш — сиздан дадил ва қатъий қарорлар қабул қилиш талаб этилади. Янги ҳарбий, сайёҳлар киядиган ва ишлаб чиқариш ботинкалари қатъият бўлса, ишнинг юришишидан далолатдир. Йиртиқ ботинка — ишнинг барбод бўлиши, руҳий зушкунлик ва оёқ оғриғидан дарак
БОТИШ тушда
Қуёш ботишини кўриш — иш муваффақияти, яхши янгиликлар, аҳволнинг ўнгланиши, бахтли қарилик; баъзан қонранг-қизил шафақ воқеанинг фожиали тус олишидан дарак беради, хавфдан огоҳлантиради.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:
МОТОР тушда
Тушда мотор кўриш — вужудни жисмоний кучайтириш керак; бутун организм, хусусан, юрагингиз камҳаракатликдан азоб чекмоқда.
МУАЛЛИФ тушда
Тушда муаллиф бўлиш — ҳиссиётларининг юзага чиқишини кутиш ва кўнгил қолиши; руҳият ва асабнинг барқарор эмаслиги; касалингиз сабаби шон-шуҳратга ўчлик бўлиши мумкин.
НОНУШТА тушда
Қариндошларингиз билан нонушта қилиш — оилавий муаммоларни ифодалайди; бегоналар билан нонушта — ишлаб чиқариш ва бошқа муносабатлардаги руҳий муаммолар. Бу ерда бирга ўтирган одамлар образига эътибор бериш лозим.
Ёлғиз ширин егуликлар билан тўйиб нонушта қилсангиз — эртаси ишингизнинг яхши бўлишидан дарак. Озгина ва бемаза нонушта — муваффақиятсизлик ва ёмон кайфият. Бир хилда нонушта қилиш такрорланаверса — овқат гурини ўзгартириш кераклигини билдиради. Тушингизда сизга ёқадиган егуликларни кўрсангиз — сизга айнан ўша овқатлар етишмаяпти. Агар нонушта ёқмаса — ўшалардан воз кечиш лозим.