ФАРЗАНД ТУШДА КУРСА

ФАРЗАНД ТУШДА КУРСА TUSHDA

ФАРЗАНД ТУШДА КУРСА

ФАРЗАНД ТУШДА КУРСА Уйда тинчлик ва хотиржамлик бўлишини, яқинларингиз ва дўстларингиз билан ўзаро бир-бирингизни тушинишингизни, зарур пайтда турли томондан қўллаб- қувватловчи ва ёрдам берувчилар топилишини ваъда берувчи яхши аломат.

Агар тушда бола йиғлаётган ёки касал бўлса — ёмон аломат, ота-оналар учун у болаларининг мусибатга учраб, ёрдамга муҳтож бўлишини билдиради.

УРЧУҚ ТУШДА

Оилангизни қамраб олган қотиб қолганлик белгиси. Сиз турмуш муаммоларига шунчалик кўмилиб қолгансизки, ундан чиқиб кетолмайсиз, сизга кўнгилсизликлар яна-яна келаверади, сиз эса уларни қандай бартараф этишни билмай бошингиз қотади.

Бирдан-бир яхши аломат, бу — агар урчуқдаги ип узилса ёки уни ўзингиз қирқсангиз, шунда тез орада оилангизда янгича ўзгаришлар содир бўлишига умид қилсангиз бўлади.

УСТАРА ТУШДА

Балки қутилиш мумкин бўлмаган хавфдан огоҳ этувчи нохуш аломат. Кимга устара туш кўринса, аввалдан ўзгаларнинг ёрдамига таяниш, ҳаёт синовларига ўзини руҳан тайёрлаш тавсия этилади.Шунингдек, бу туш йўқотилган шодликдан қайғуришни ҳам билдиради.

Агар тушингизда устарада кесиб олсангиз — ўнгда яқин кишингиз, балки кўпдан таниш бўлган, сиз ўзингизнинг ишончли дўстим, деб билган одам хиёнат қилади.

Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

УХЛАЁТГАН ОДАМ ТУШДА

Тушдаги ухлаётган одам — ақл-идрок ва туйғу, бефарқлик ва совуққонлик, ниманидир фикрлашга, тушунишга, ҳис этишга қобилиятсизлик тимсолидир.

УЯ ТУШДА

Барча оила аъзолари учун яхши аломат. Агар сизга қуш ётган уя туш кўринса тезда фойда келишини, кўпдан буён кутилган қарзнинг қайтарилишини ёки қилинган иш учун моддий тақдирлашдан келадиган пулни кутаверинг.

Агар тушда бўш уя кўринса — тўғри йўл билан мўмайгина пул топишингиз имконияти пайдо бўлишини аён этади.

Парранда бўлган уяни бузиш — масъул ишда янглишишга йўл қўйишдан дарак беради.

ФАВВОРА ТУШДА

Бизнинг истакларимиз. Фаввора қанчалик юқори кутарилиб, қанчалик қизиқ ва бошқасига ўхшамаган бўлса, бизнинг истакларимиз шунчалик ғалати, бироқ барибир рўёбга ошадиган.

Кекса кишиларнинг тушда фавворани кўришлари — ўз истакларини эслашлари ва натижа билан боғлашларини хабар беради.

Ёш ва ўрта ёшдаги кишилар учун — ўз истакларини билиб олиш. Агар сизга фаввора тушингизга кирса — ўтиринг ва қаранг, ўзи сиз нимани хоҳлайсиз?

ФАЛАЖ
Паралични тушда кўриш — оилавий ва ишқий ишларда омадсизликдан дарак берувчи ёмон аломат.

(Visited 9 925 times, 1 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt