ФОЛБИН Тушда
АФСУНГАР, ФОЛБИН Душман кучларнинг сизни тақдирингизга хоинларча аралашувига тайёр туринг. Сеҳргарни туш кўриш янада ёмон. Бундай ҳолда хавфдан қочиб қутилолмайсиз.
АҚЛДАН ОЗГАН КИШИ
Бу туш туш кўрувчи шахснинг қарама-қарши томонларини, унинг иккиланишларга, инжиқликларга мойиллигини, ғалатилигини ва ички кирдикорларини ифода этади.
Агар тушингизда ақлдан озган одам орқангиздан қичқираётган бўлса — виждон овози ҳисоб-китоб ёки пул овози билан беркилиб қолганлигини билдиради.
Ўзингизни ақлдан озганингизни туш кўрсангиз — бу, атрофингиздагилар фикри билан зиддиятни, жамоатчилик қолипига мос тушишни истамасликни, ҳамма қатори бўлишни, ўз фикрингизга эга бўлиш истагинтиз борлигини аён этади.
Кексалар ўзини ақлдан озганлигини тушда кўрса — ўнгда бошида касаллик борлиги хабарини билдиради.
Уй соҳибига кўринган ақлдан озганлик ҳақидаги туш — унинг мустақиллигига, ҳатто озодлигига хавф борлиги аломати.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: