ГУЛ ТУШДА КУРСА

ГУЛ ТУШДА КУРСА

ГУЛ ТУШДА КУРСА

Икки хил шарҳлаш мумкин: Бу кишининг ўзига хос белгиларини кўрсатади ёхуд ҳаётининг маълум давридаги аломатларни ифода этади.

Камдан-кам ҳолатларда ҳар хил дала гуллари яқинлардан ёки танишлардан бирининг ўлимидан дарак беради.

Қариялар учун тушга кирган ҳар хил гуллар эҳтиром ва ҳурматни билдиради (албатта агар туш кўрувчи бу пайтда жидций касал бўлмаса). ГУЛ ТУШДА КУРСА

Оила бошлиғи учун тушда гулларга кўмилиб кетиш — хизматига яраша тақцирланиши ва эътироф қилиниши аломати.

Уй бекалари ўз уйларининг гулларга кўмилиб кетганини туш кўриши — унинг ўз оиласига намунали муносабатда эканлигидан шоҳидлик беради.

ҲАНДАҚ, ЗОВУР ТУШДА

Тўсиқ, қаршилик тимсоли. Бу тушга изоҳ бериш зовурнинг катта-кичиклигига ва унинг тўлдирилганлигига боғлиқ .

Агар ҳандақ улкан ва чуқур бўлса, у ойна синиқлари ёки сувга тўла бўлса (яъни у орқали ўтиб бўлмаса), бу туш катта муаммолар ва тўсиқлар борлигидан огоҳ этади.

Агар тушдаги зовур майда бўлса, ундан сакраб ёки айланиб ўтиш иложи бўлса, демак, муаммоларни тез ҳал қилиш мумкинлигини билдиради.

Қариялар учун тушда ҳандақни кўриш — касаллигининг кучайишидан далолат. Уй бекаларига тушдаги катта ҳандақ умр йўлдоши билан муносабатда оғир давр келаётганидан хабар беради.

ХИЁБОН

Тушингизда хиёбонни кўрсангиз, демак, ўнгда сиз ўйлаган режаларингизни ўз яқинларингизни хурсанд қилиш учун ўзгартиришингизни ва бу билан ўз манфаатларингизга путур етказишингиз мумкинлигини аён этади. Чиройли боғда сайр этиш — ўнгда оила доирасида бўш вақтингизни кўнгилдагидек ўтказишингиздан дарак беради. ГУЛ ТУШДА КУРСА

ХАРИД ҚИЛИШ

Агар сиз тушингизда харид қилаётган бўлсангиз, бундай туш одатда яхши воқеаларни ва келадиган бирор фойдани билдиради. Харид қилсангизу ҳамёНингизда пул бўлмаса, демак, сиз тежамкорликни билмай, кераксиз нарсаларга пул сарфлайсиз.

ҲОВУЗ

Тушингизда кўринган ифлос ҳовуз — оилавий аразлашув ёки қариндошлардан бирортасининг касал бўлиб қолишидан дарак беради. Агар ҳовуз суви тоза, балиқларга тўла бўлса, бу сизнинг ишларингиз аввалгидан ҳам муваффақиятли бўлади, оилангизни эса қизиқарли кўнгилочар тадбирлар кутади.

ҲАР ХИЛ ЧИҚИНДИЛАР

Мутлақо кутилмаган тарзда ва енгилгина (худди осмондан тушгандек) усулда топилган пуллар аломати.
Чиқинди тўпламини кўриб турган бўлсангизда, чиринди ҳидини сезмаётган бўлсангиз — бундай туш ҳам келадиган фойдани билдиради.

Агар чиқиндидан ҳид чиқаётган бўлса — демак, ўнгда ички органларингиздан бирида касаллик бор.
Кексалар чиқиндилар тўпламини туш кўриши — саломатлиги ҳолатининг ёмонлашувидан дарак беради.
Агар шундай туш ёшларда кўринса, демак, улар меросга эга бўлиш арафасидалар.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

(Visited 4 182 times, 2 visits today)

Related posts