ХУРОЗ ТУШДА КУРСА
Сизни ишқий ва оилавий ишларда адашишга ва хатоларга йўл қўймасликдан огоҳ этади. Ёш йигит-қизлар учун хўрознинг эрталабки қичқиришини тушда кўриш бахтли турмуш қурилганидан ва янги оилада тўкинлик бўлишидан дарак беради. ХУРОЗ ТУШДА КУРСА
Агар тушда хўрознинг кечқурунги ёки тунги қичқиришини эшитсангиз, сизнинг кўп марта кўз ёши тўкишингизга тўғри келишини билдиради. ХУРОЗ ТУШДА КУРСА
ҲУЖУМ қилиш ТУШДА
Безовталикни билдиради. Кимдир сизга ҳамла қилаётганлиги тушингизга кирса, демак, сиз ҳаяжондасиз.
Эҳдимол, бу ишингиздаги қийинчиликлар ёки шахсий ҳаётингиздаги муаммолар туфайлидир. Сизга ҳамла қилсалар- у, сиз қочиб қутила билсангиз, демак, сиз қийинчиликлардан чиқишга йўл топа биласиз.
Агар ҳужум талончилик мақсадида қилинган бўлса, бундай тушдан кейин моддий фойда кутишингиз мумкин.
ХУРСАНДЧИЛИК ТУШДА
Барча оила аъзолари учун бу яхши аломат, бироқ ҳар хил маънога эга. Масалан, катта ёшдагилар учун бундай туш, уларнинг болалари яхши муносабатда бўлишини, уларнинг меҳр-муҳаббати катталарнинг қайғули дамларида ёрдам беришини билдиради, шунингдек, улар ёлғиз қолдирмай ғамхўрлик кўрсатадилар.
Агар ёшларнинг тушига вақтичоғлик кирса, демак, улар ўнгда дам олиш кунларини ёки яқин орадаги байрамларни яхши ўтказадилар, ота-оналар ва бошқа яқин кишилар уларнинг ишига аралашмайдилар, мустақил иш кўришга имкон берадилар.
ХОНАДОН ТУШДА
Тушингизда ўз хонадонингизни кўраркансиз — олдинда содир бўладиган кўпгина воқеалардан воқиф бўласиз. Қуёш нури тушиб турган, ёрқин бўёқлар суртилган хонадон оилавий бахт ва моддий фаровонликдан хабар беради.
Деворлари емирилган хонадон сизнинг кўчишга тайёргарлик кўришингизга ишора. Агар хонадонни лойқа сув босган, безаклари ишдан чиққан ҳолда тушга кирса, четдан кўнгилсиз ҳужум бўлишидан, бахтсизликдан, мудҳиш воқеалардан далолатдир. ХУРОЗ ТУШДА КУРСА
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: