КАБУТАР Тушда
Тушда кўринган кабутар жуда яхши аломат, чунки бу қуш доимо тинчлик ва меҳр-муҳаббат тимсоли бўлиб келган. Агар яқинларингиз ёки дўстларингиз билан учрашиш арафасида кабутарни туш кўрсангиз, бу туш сизнинг учрашувингиз нозик ва илиқ муносабатларда бўлишини ваъда қилади. КАБУТАР Тушда
Ўлик кабутар ёмон аломат бўлиб, жанжал ва низолар оқибатида оиланинг емирилиши хавфи пайдо бўлиши мумкинлигидан шоҳидлик беради. КАБУТАР Тушда
КУЛ Тушда
Агар тушингизга кул кирса, ҳақиқий ҳаётда сиз турмуш муаммоларидан чарчагансиз ва ҳаётингизда қандайдир ўзгаришлар кутмоқдасиз.
КАБРИОЛЕТ
Кабриолет ёки унга ўхшаган автомобиллар, агар юраётган бўлса, олға интилиш аломатини билдиради. Агар туш кўрувчининг ўзи автомобилни бошқараётган бўлса, яна ҳам яхши. Сафарнинг қандайлигига қараб, уни ҳақиқий ҳаётда хавф ёки омад кутаётганлигини айтиш мумкин.
КАСАЛХОНА
Оиланинг барча аъзолари учун, улар туш кўраётган пайтдаги соғлиқларининг қандайлигидан қатъий назар, касалхонани туш кўриш яхши аломат. У ишнинг тартибда кетаётганлиги, муносабатларнинг софлиги ва очиқлигини, оиладагиларнинг ҳам фикр эканлигини ифода этади.
Агар катта ёшдаги киши тушида ўзининг касалхонада эканлигини кўрса, бундай туш кўрувчи ҳамма юмушларни сифатли ва ўз мудцатида бажаришини аён этади.
КУРАШ
Агар тушингизда ким биландир курашаётганлигингиз кўринса — бу, сизнинг мақсадга интилувчанлигингиз ва қатъиятлилигингиз белгисидир.
Тушда сиз курашдан ғолиб бўлиб чиқаётган бўлс’ангиз, демак, сиз мураккаб вазиятдан осонлик билан чиқиб кета оласиз.
Агар тушингизда курашиб рақибингиздан енгилган бўлсангиз, демак, ўнгингизда мақсадга етиш учун қаратилган ҳаракатларингиз зое кетади, яхшиси, бир оз вақг кутганингиз маъқул.
Тушингизда ўзгаларнинг курашаётганлигини кузатиш, ҳаётда ўзингизни намоён этиш вазияти вужудга келганлигини хабар этади.
КЎЗ
Агар тушингизда соғлом кўзларни кўрсангиз — яхши аломат, йиринг бойлаган кўзларнинг тушга кириши ёмон. Биринчи ҳолатдаги туш оилада шодлик, тинчлик-хотиржамлик, ўзаро тушиниш ва муҳаббатдан дарак беради. Аксинча ҳолатдаги туш эса ишда ва оилада ёки шахсий муносабатларда кўнгилсизликлар бўлиши эҳтимолидан хабардир.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: