КАМПИР ТУШДА ТУШДА
Тушни таъбирлаш тушда айнан қайси қарияни кўришга боғлиқ. Хуштабиат чолларни туш кўриш — кимдир доно маслаҳат беришини ёки зарур тажрибасини ўртоқлашишини билдиради. КАМПИР ТУШДА ТУШДА
Агар қариялар ёқимсиз, ёвуз, суякли қўллари билан дағдаға қилаётган ёки қарғаётган бўлса, — бундай туш уни кўраётганга ёмонликни, ёқимсизликни, кулфатни, ҳар хил турдаги бахтсизликни, шармандалик ва хонавайронликни ваъда қилади. КАМПИР ТУШДА ТУШДА
ЧИННИГУЛ ТУШДА
Ҳамма учун яхши аломат, оилада меҳрибонлик, самимийлик, бир-бирини тушиниш ҳолати мавжудлиги белгиси. Бундай туш, айниқса кекса ёшдагилар учун яхши — улар фарзандларининг моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашларидан баҳраманд бўладилар. Сўлиган чиннигул эса аксинча аломатлардан дарак беради.
ЧОДИР ТУШДА
Ўзгаришларни башорат қилувчи аломат. Агар тушигизда битта чодирни кўрсангиз, тақдирингизда, оилангизда бутунлай ўзгаришларни кутаверинг. Агар тушингизда кўрган чодирлар бир нечта бўлса — сиз ёки яқинларингиздан бири кўнгилсиз компанияда бўлишингизга тўғри келади.
Агар сиз чодир қураётган бўлсангиз, ўнгда кўп вақтингизни ва кучингизни сарф этадиган иш билан шуғулланишингизга тўғри келади, бироқ шунга яраша тақдирланасиз.
Ёш йигитнинг тушига кирган йиртиқ ёки синган чодир унга келадиган ташвиш ва кўнгилсизликлардан дарак беради. Унинг режалари қанчалик илғор бўлмасин, ота-онаси тушинмай оилада баъзи муаммоларни келтириб чиқаради. Агар у ҳамма муаммоларни тушинтира бияса, тушунмовчилик барҳам топиб, яқинлари балки ёрдам қўлини чўзиб қолишади.
ЧОЙ ТУШДА
Ҳамма ёшдаги кишилар учун, айниқса оилали бўлса, яхши аломат. Бу туш оилавий фаровонлик, ўзаро бир-бирини тушиниш, яқин қариндошлар ва дўстлар даврасида вақтни яхши ўтказишдан хабар беради.
ЧОЙНАК ТУШДА
Уйда шинамлик ва тўкинлик аломати. Чойнак уйни таъмирлаш ёки янги уй сотиб олишга қарор қилиш арафасида тушга кириши мумкин.
Оила қурмаган кишилар учун чойнак ҳақидаги туш — оила барпо этишга тайёргарлик кўришдан дарак беради.
Агар сиз чойнакдан меҳмонларга чой қўйиб бераётган бўлсангиз, бу сизнинг меҳмондўстлигингиз белгиси.
Чинни чойнакни синдириб қўйиш — кўнгилсизликдан, моддий қийинчиликдан, оилавий айтишиб қолишлардан далолатдир.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: