КОР ТУШДА КУРИШ ХАКИДА

 КОР ТУШДА TUSHDA

КОР ТУШДА КУРИШ ХАКИДА

КОР ТУШДА Қорни кўриш — туш кўрувчига муносабатларнинг ўзгариши, низо, жанжал, айрилиқ белгиси (тушни таъбирлаш қорнинг ёғиш кучини кўришга боғлиқ). КОР ТУШДА

Енгил-елпи қор — муносабатларнинг оз фурсатга бир оз совишини билдиради.

Қаттиқ қор ёғиши ёки қор бўрони — айрилиқ ёки муносабатларни ойдинлаштириш аломати.

Агар кекса кишилар ўзига қор ёғилаётганлигини тушда кўрса — қариндошлари билан муносабатларини ойдинлаштириб олишлари керак ёки йирик жанжал туфайли айрилиқ рўй беради.

Агар оила бошлиғи бўронда адашиб қолса ва олдидаги йўлни кўрмаётган бўлса — жанжалли характер яхшиликка олиб бормаслигидан далолат. КОР ТУШДА

ҚУЁШ ТУШДА

Тушда кўринган қуёш саломатлик, шодлик, қудрат, гўзаллик, билим ва донишмандлик тимсоли.
Кун чиқишини тушда кўриш — туш кўрувчининг ҳаётидаги ҳамма яхшиликлар ҳали олдинда эканлигидан далолат.

Ботаётган қуёш — ҳамма яхши давр ортда қолганлиги белгиси.
Тиккага келган қуёшнинг тушга кириши — туш кўрувчининг куч-қудрати, ақгти ва гўзаллиги гуллаган пайти эканлиги аломати.

Қуёшнинг аксини тушда кўриш — туш кўрувчи ўз имкониятларини қўлдан берганлигини билдиради.

Кун ўртасида қуёш кўринмаётган осмонни туш кўриш — қўлдан чиқарилган, энди эса ўрнини тўлдириб бўлмайдиган имкониятдан хабар беради.

Кекса ёшдаги кишиларнинг тушда қуёшсиз осмонни кўришлари — маънисиз яшаган умрдан дарак беради.
Ёш кишилар учун чиқаётган қуёшни тушда кўриш — пайдо бўлаётган имконият ва улкан умидлар тимсоли.

ҚУМ ТУШДА

Барча оила аъзолари учун ёмон аломат. Қумни тушда кўриш сизни ва яқинларингизни йўқотишлар ва оилада молиявий камчиликлар кутаётганлигини билдиради. Сизга пул топишнинг янги усулларини қидиришингизга тўғри келади, бироқ сизнинг уринишларингиз муваффақиятсиз тугайди. Бундан ташқари уйда пул етишмаслигида яқинларингиз сизни айблай бошлайди.

ҚУРУВЧИ ТУШДА

Туш кўрувчи ўзининг шахсий муаммоларини ҳал этишда ёрдам кўрсатадиган ташқи кучлар тимсоли.
Агар қурувчи иш устида эканлиги тушда намоён бўлса — туш кўрувчи қариндоши ёки танишларидан бири билан ярашиши арафасида эканлиги белгиси.

Қурувчи дам олаётган ёки ишини тугатган бўлса — муаммоларни ҳал этиш боши берк кўчага кириб қолганлиги аломати.

Оиланинг эркаги ўзини қурувчи сифатида тушда кўриши — уйда рўй бераётган барча ҳодисаларга ўзининг жавобгар эканлигини ҳис этишида намоён бўлади.

Оиланинг аёллари учун шундай туш — аёлларнинг Позик елкасига юкланган баҳс ва муаммоларни ҳал этишда ким биринчилиги ҳақида аёнлик беради.
КОР ТУШДА

Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

(Visited 8 208 times, 1 visits today)
Rate article
( 1 assessment, average 2 from 5 )
Tush tabiri mukamal sayt