ШАФТОЛИ ТУШДА
ШАФТОЛИ ТУШДА Дарахтдаги шафтоли тушга кирса — кўпгина куч-ғайрат сарфлангандан сўнг кўнгилдагидек аҳволингизни яхшилаб, бундан оилангиз билан қувонишингиздан дарак беради. ШАФТОЛИ ТУШДА
Бироқ узиб олинган шафтолиларни туш кўриш — болаларингизнинг касалланишини, шодлик ўткинчи бўлишини,ишдан ёки турмушингиздан кўнглингиз совишини аён этади.
Агар ёш аёл пишган ва хушбўй шафтолилар тераётганини тушида кўрса, ҳақиқий ҳаётда ўзининг ақли ва жозибаси туфайли ўзига тўқ ва яхши одамга турмушга чиқиб, бахтли бўлади. Кўк ва бемаза шафтолилар эса аксинча аломатларни билдиради. ШАФТОЛИ ТУШДА
ШАРШАРА
Оилали киши учун яхши аломат. Чунки у ўзининг бетизгин хоҳиш-истакларини оиласи манфаати учун адо этиб, ёмон вазиятда қолган яқинларидан бирига ёрдам бериш мақсадида ўз мартабасини ва равнақини қурбон қилади. Бундай фидойилиги учун тақдир унга ғояг мурувват кўрсатиб, оиласига кўпгина омадлар келтиради.
ШАРБАТ
Шарбат ичиш — янги ҳаётий кучга эга бўлиш тимсолидир. Шарбат ичиш — ўнгда янги кучга тўлиб, соғлиқ мустаҳкамланишидан далолат беради.
Шарбат тайёрлаш — дам олиш зарурлигини билдиради. Шунингдек, тушни таъбирлашда айнан қандай шарбат тушга кирганлиги аҳамиятга эга.
Анор шарбати — юрак ва томирларни тўйинтириш кераклигини хабар қилади. Қайин шарбати — тери ва сочларга ёрдам кераклигини аён этади.
Ананас шарбати — ошқозон билан шуғулланиш кераклигини билдиради. Апельсин шарбати — жигарни тозалаш ва парҳез тутиш кераклигидан дарак беради.
Хурмачадан сок қандай қуйилаётганлигини тушда кўриш
— халқ табобатчилиги бўйича врач ёки мутахассис маслаҳати керак бўлишининг далолатидир.
Агар шарбат дарахтдан оқиб тушаётганлиги тушда кўрилса
— кейинга қолдирмасдан ўзингиз даволаниш билан машғул бўлишингиз лозим.
Ғайритабиий таъмли ва чиройли қиладиган номаълум шарбатни тушда ичаётганлик касаллар учун — соғайиш, соғломлар учун — мустаҳкам саломатлик аломатидир.
ШАМ
Бу туш икки хил маънони англатиши мумкин. Туш кўрувчининг шаҳвоний кечинмаларини ёки унинг бошида ахборотларни ўзлаштириш жараёни рўй бераётганлигини билдиради.
Агар эшиклари, пардалари кўп, овозлар ёки аёлларнинг қоматлари мавжуд қоронғу хонада ёниб турган шам тушга кирса — бундай туш оиланинг эркакларида янги шаҳвоний қизиқишлар пайдо бўлганлигини хабар қилади.
Оиланинг аёллардан иборат бўлагига шундай туш кўринса — бу оиладан ташқарида рўй бераётган тасодифий ишқибозлик, анча жиддий муносабатлар аломатидир. ШАФТОЛИ ТУШДА
ШАМОЛ
Агар тушингизда шабада эсаётганини ҳис этиб турган бўлсангиз, бу ўнгингизда эришадиган омадингизни оилангизда кўпроқ бўлиш учун бағишлашингизни билдиради.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: