Тушда бури курса
Тушда бури Бу аломат сизнинг атрофингизда қандайдир сабабга кўра сизга нисбатан тиш қайраётган виждонсиз кимса пайдо бўлганлигини билдиради. Сиз атрофингиздаги кишиларга яхшилаб қаранг, балки сиз ўша “бўри”ни хатосиз пайқаб оласиз ва вазиятни ўз қўлингизга оласиз.
Агар аёл киши тушида бўрини ўлдирса, ўнгида ўзининг ор-номусини бадном қилмоқчи бўлган иғвогарларни бартараф этишга муваффақ бўлади. Шундай туш кўрган ёш йигит рақиблари кўп бўлишига қарамай танлаган суюклисининг қалбини забт этади.
БУРГА тушда
Соғлиғингизни асраш ва атрофингиздагилар, айниқса яқин кишиларингиз билан муносабатда, турмуш масалаларида келишмовчилик ҳамда низоларга боришдан тийилиш зарурлиги ҳақида огоҳлантирув аломатидир.
БУРЧАК тушда
Сиз адашдингиз ва нима қилишни билмаяпсиз. Бу айниқса, катта ёшдаги кишилар учун хосдир.Уйда ҳам, бошқа ҳар қандай жойда ҳам тушга кириши мумкин. Бу боши берк кўча, транспортдаги бурчак бўлиши ҳам мумкин — бу муҳим эмас. Ҳатто учбурчакли чизғич тушга кирса ҳам барибир.
Ёшлар учун бурчак ишда ёки оилада муносабатларнинг кескинлашганини билдиради.
Агар бурчак текис бўлса: масалан, уйда, сизнинг вазиятдан чиқишингиз учун ҳам ижобий, ҳам салбий бўлган бир хил имкониятлар бор. Бурчак қанчалик ўткир бўлса, шунга мувофиқ шунча хавфли.
БУТ тушда
Бу туш кимгадир ёмонлик қилган бўлсангиз шунга жавоб беришингиздан аёнлик беради.
БЎНАК (АВАНС) тушда
Тушда бўнак олиш — ҳаётингизда ҳамма нарса осонгина ҳал бўлмаслигини огоҳ этади. Аксинча, тушда бўнак олиш зарар кўришдан, хом ўйлаш ёхуд паришонхотирлик туфайли пул йўқотишни билдиради.
Айниқса улуғ ёшдаги кишилар эҳтиёт бўлишлари лозим, чунки кўпроқ уларга муттаҳамлар фириб бериши оқибатида анчагина катта миқдорда пулларидан айрилмоқ хавфи бор. Уларнинг бой ҳаётий тажрибалари ҳам айни замондаги қаллобларнинг устомонлиги олдида ожиз қолишини англаб олишга улгурмайдилар.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: