Тушда дарахт курса
Дарахгни гуллашн, айниқса соғлом мевалари билан тушда кўриш
— барча оила аъзолари учун ажойиб аломатдир. Бундай ҳолатда туш кўрувчини бахт палласи, тасодифий омад кугади, тушда кўринган мева эса эзгу орзуларнинг рўёбга ошишини билдиради.
Агар тушингизга кесилган ёки қуриб қолган дарахт кирса
— бундай туш кўнгилсизликдан, эҳтимол йўқотишдан огоҳ этади. Шунинг учун ўзингизни ва яқинларингизни атрофингиздагилар томонидан бўладиган ножўя таъсирдан асраш ҳақида ўйлашингиз лозим бўлади.
Агар сизнинг ўзингиз дарахтни кесганлигингиз тушга кирса
— яқин кишингиз билан Қаттиқ низолашиб қолишингиздан, хотинингиз билан ажрашишдан ёки дўстингизни йўқотишингиздан далолат беради.
ДАЛА ТУШДА
Ҳосили йиғиб олинган бўм-бўш далани тушда кўриш омадсизликдан дарак берувчи тушдир. Сули ёки бошқа экинли кўм-кўк дала ҳаётнинг бахтиёр дамларидан, буткул шодликдан ва келажакда яхши истиқболдан аёнлик беради. Ҳайдалган далалар тушга кирса, бу оилангиз фаровонликка эришиши аломати ва сизнинг жамиятдаги муносиб ўрнингиз қисқа, аммо шарафли бўлади. Далада ялангоёқ юрганликни тушга кириши — оилангизни барбод қилиши мумкин бўлган ёлғон-яшиқ гаплар тарқалишидан шоҳидлик беради.
ТУШДА ДАЛА ҲОВЛИ
Агар сиз тушингизда дала ҳовлига кетаётганлигингизни туш кўрсангиз — ёмон аломат.
Етук, бақувват, таниш-билишлари ўртасида ҳурматга сазовор кишилар учун бундай туш — ичи қора ва ҳасадгўйлар томонидан фойдага хавф солинишини билдиради.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: