Тушда гушт курса

Тушда гушт курса TUSHDA

Тушда гушт курса

Касалликни аён этувчи туш. Агар тушда катта гўшт бўлагини кўрсангиз — демак, касаллик узоқ давом этади.
Агар сиз гўштнинг ўзини кўрмай, уни харид қилганлигингизни билсангиз — бу огоҳлантириш.
Гўштни кесиш — яқинларингиз касаллигини аён этади. Тушда гушт курса

ГУЛЗОР Тушда

Кўп гулларни туш кўриш — яхши аломат. Бироқ айнан қандай гулларни кўрдингиз. Агар сиз уларнинг номларини ажрата олсангиз, кўздан кечиринг. Агар гуллар кўп бўлиб, уларнинг қандай гуллар эканлигини ажрата олмасангиз, демак, ҳаётингизда шунчаки нимадир қизиқарли, яхши, қувонарли ҳодисалар рўй беради.

Кексалар учун гулзор — болалари ҳақида ҳалиям ғамхўрлик қилишини билдиради. Фақат гуллар парваришланганлигини эслаш лозим.

Ёш қизлар учун тушдаги гулзор — ишқий истак. Агар у турмушга чиқмаган бўлса, балки яхши одамни учратади.

Ёш йигит учун гулзор — аёллар кўплигини англатади. У ҳатто танлаб ўтирмайди, унга шундоқ ҳам яхши.

ГУЛЧАМБАР Тушда

Агар оила бошлиғи тушида гулчамбар кўрса, бу уни хизматига яраша ҳурмат-эътирофга сазовор бўлишидан далолат. Шунга яраша у оиласининг моддий аҳволини тиклаб олади, бундан оила аъзоларининг ҳам ҳурматини қозонади.

ГУГУРТ Тушда

Туш кўрувчининг жўшқинлиги ва унинг бошқа хусусиятлари тимсоли. Кўплаб турган гугуртларни туш кўриш —портлайдиган даражада жозибали характерни, ҳаракатчанликни, фаолликни, қувноқликни, хушчақчақяикни ифода этади.

Бир дона ёнаётган гугурт чўпини кўриш — туш кўрувчининг босиқ, аммо эҳтиросли, тинч вазиятда осойишта ва вазмин, стресс ҳолатида фаол ва ғайратли эканлигини билдиради.

Ёниб тугаган гугуртни кўриш — ёши ўтгач туш кўрувчининг характери вазият таъсирида то қарама-қарши даражагача қаттиқ ўзгаришидан дарак беради.

Ҳўл гугурт — икки томонлама характерни ифода этади: ташқарисидан бир одамга, яқиндан танишганда мутлақо бошқа одамга ўхшашидан шоҳидлик беради.

 

ГЎЗАЛЛИК Тушда

Тушда ўзингизни чиройли ҳолатда кўрсангиз, шубҳасиз, мустаҳкам соғлиқ, бахтли ҳаёт ва муваффақиятлар сизга ёр бўлади. Бошқаларни ҳам чиройли кўриш — бу ҳам яхши туш.

ГЎНГ Тушда

Ўзи нохуш бўлишига қарамай, яхши аломат. Гўнг жуда яхши фойдадан далолат беради. Уни тушингизда қанчалик кўп кўрсангиз — шунчалик кўп фойдага эга бўласиз.
Агар ўзингиз гўнгга тушиб кетсангиз, пулда чўмиласиз. Фақат бойликни тўғри ишлата билинг.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

(Visited 4 308 times, 2 visits today)
Rate article
( No ratings yet )
Tush tabiri mukamal sayt
error: Content is protected !!