Тушда куй

Тушда куй

Тушда куй

Тушда куй Тушида куй эшитиб, унинг қаёқдан- келаётганлигини билмаслик — яхши аломат. Агар сиз бастакор ёки қўшиқчи билан муносабатда бўлсангиз — бундай туш ўз соҳангизда яхши натижаларга эришиш учун нимадир излаётганингизни билдиради.й

КУЧ-ҚУВВАТ Тушда

Ҳақиқатда эса кучсизликни ифодалайдиган туш. Агар туш кўрувчи ўзини рекордлар ўрнатадиган паҳлавон сифатида туш кўраётган бўлса, аслида эса тубдан ожиз, қўрқоқ, дангасадир.

Агар кимдир ўзини ориқ ва ожиз эканлигини туш кўраётган бўлса — бу жасур ва кучли киши эканлигини билдиради.

Оиланинг кексаси ўзини жисмоний кучсизланганлигини туш кўрса — демак у руҳий кучи ҳисобига яшамоқца.

Оила бошлиғи ўзини мускуллари ўйнаб турган паҳлавон тарзида кўрса — ҳаётда у кўнгли бўш ва хотинининг оёғи остида ҳаёт кечираётганлигини билдиради. Аксинча, ўзини кучдан қолганлигини кўрса, қайта кучга тўлганлиги ва барча ишлар унинг учун ҳеч гапмаслиги белгиси.

Аёл киши ўзининг одатдан ташқари кучли ва жасоратли эканлигини тушида кўраётган бўлса — тезда ўзи билан шуғулланиши зарурлиги аломати.

Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

копток Тушда

Қилмишда тутуруқсизлик белгиси. Нима қилиш кераьслигини аниқ билмай, у ёқцан-бу ёққа кўчаверасиз.
Коптокни тута олмаслик — демак, ўзингизни буткул йўқотиб қўйгансиз. Копток ёрилса — демак, муаммолар ҳал бўлади.

КОВУЛ Тушда

Табиат қўйнида ўсиб ётган ковул тушингизга кирса, у сизни ўраб турган оламнинг беқарор ва омонатлигини билдиради. Сиз атрофингиздаги одамларни уларга боғланиб қолишдан қўрқиб узоқ ушлаб туролмайсиз ёки буни истамайсиз.

КОМПАС Тушда

Сизнинг олдингизда қийин ҳал этиладиган вазифа турган бўлса, ташвиш қилманг. Ишончли қўллардан ўша сиз қўлга киритолмаган маълумотни оладиган фурсат яқин.
костюм

Агар тушингизда костюм кўринса, эҳтимол яқин вақг ичида расмий қабулда бўласиз. Бу кўнгилочар тадбир ёки иш юзасидан учрашув бўлиши ҳам мумкин.

Шунингдек, костюм хизмат юзасидан кўтарилиш ёки иш жойининг юқорироқ нуфузли бўлган жойга ўзгартирилиши бўлиши ҳам мумкин.

КАРАВОТ Тушда

Тушда каравотда ётиш соғлиғингиз борасида жиддий муаммолар пайдо бўлганлигидан дарак беради. Бирорта танишларингиздан бирини каравотда ётганлигини туш кўриш — ўнгда шу қиши билан узоқ вақг айрилиқда бўлишингиздан далолат.

КЎЧКИ

Ҳар доим хавфни билдиради. Атрофингизда кўчкини кўриш — хавф мавжуд, бироқ ҳозирча у унчалик яқин эмаслигидан далолат. Бироқ хавфсизлик чораларини кўриб қўйишингиз керак.

КУЛБА
Эҳтимол, тезда сиз ўзингизни турар-жойингизни яхшилаб оласиз. Бу туш, агар сиз шу муаммо билан шуғулланаётган бўлсангиз, янада аниқ амалга ошади. Агар сизнинг бошингизга шундай фикр келмаган бўлса, демак, келади.

(Visited 851 times, 1 visits today)

Related posts