Тушда олма курса
Тушда олма курса Юз бериши мумкин бўлган жанжал белгиси.Лгар шундай туш катта ва кекса ёшдаги кишиларда кўринса, улар ўз қариндошлари ёки яқин кишилари билан жанжаллашиб қоладилар.
Олма қанча катта бўлса жанжал ҳам шунча йирик, оқибати шунча ёмон бўлади. ОЛМА тушда
НАСОС Тушда
Беҳуда қийналиш аломати. Сиз бирор нарсага эришмоқни истайсиз, аммо ҳеч уддасидан чиқолмайсиз. Балки сиз ўз фаолиятингизни ўзгартиришингиз керакдир.
нишон Тушда олма курса
Агар сизнинг нишонга отаётганлигингиз тушда кўринса — демак, нимагадир эришишни хоҳлаяпсиз. Мана шу ерда кўп нарсалар аксинча бўлиб чиқиши мумкин. Агар сиз нишонга теккизолмасангиз,’сизнинг ишларингиз муваффақиятли бўлади. Агар нишонга аниқ теккизган бўлсангиз, сиз ўз мақсадларингизга эришолмаслигингиз мумкин.
НИҚОБЛАНИШ Тушда
Алдов аломати. Икки ҳолат мавжуд: ё сиз кимнидир алдамоқчисиз ёки сизни кимдир алдашга уринади.
Катта ёшдаги кишиларнинг ниқобда бўлиши – сиз юзингизни беркитаяпсиз, демак алдоқчисиз.
Агар ниқобдаги одамнинг кимлигини аниқ билсангиз, ўнгингизда ўшандан эҳтиёт бўлинг.
НОВДА Тушда
Агар новдада яшил барглар ёки ғуж-ғуж мева турганлигини кўрсангиз яхши аломат. Бундай туш бойлик ва оилангиз ҳамда яқин дўстларингиз даврасида вақгингизни хушнудлик билан ўтказишингизни билдиради.
Бироқ қуриган новда ёки чириган мевали новдани тушда кўриш олисдаги яқинларингиздан бири ҳақида қайғули хабар олишингизга ишора.
Синган шох ёки қуриган шохнинг қарсиллаб синаётганини тушда кўриш, тез орада яқин қариндошларингиздан бирини йўқотишингизга, ёш ота-оналар эса фарзандининг бахтсиз кўришидан шоҳидлик беради.
Қуш қўниб турган шохнинг тушга кириши оилангиз ҳақида кўнгилсиз фисқу фасод тарқалишидан ёки оила аъзоларингиздан бирининг ўз обрўсини йўқотишидан, уни ҳар ким муҳокама қилишидан далолат.
НОВВОЙХОНА
Шошилиб ва ўйламасдан қарорга келишдан огоҳ этувчи аломат. Сиз ўзингизнинг хизматингиз пиллапояларидаги ўзгаришларга эҳтиёт бўлиб ёндашишингиз керак бўлади. Оилавий муносабатларда дипломат каби иш тутишингиз лозим.
Ёшлар новвойхонани туш кўрсалар тузоққа тушиб ёки алданиб қолишлари мумкинлигидан огоҳ бўлишлари керак. Ундан фақат ўзларининг фаросатлари ёки яқин дўстларининг ёрдами билан халос бўлишлари мумкин. Агар у ёлғиз муаммони ҳал этмоқчи бўлса, янада кўпроқ жабр чекиши мумкин.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: