Тушда сув курса нима болиши хакида малумот
Tushda СУВ Ҳар хил вазиятларда ва ҳар хил кишилар учун турлича аҳамият касб этувчи кўп қиррали аломат. Масалан, сиз тушингизда сувга тушиб кетсангиз, бундай туш касалликни, кўнгилсизликни, қашшоқликни ваъда қилади, сиз зудлик билан жиддий қарорга келишингиз лозим. Агар сиз ҳушёр ва фаросатлй бўлсангиз барча мусибатларни бартараф эта оласиз. Тушда сув
Сувни туш кўрган ёшларни эса ёрқин истиқбол ва ёқимли ҳузур-ҳаловат кутади, бироқ сув лойқа бўлса — бу, сизнинг йўлингизда хавф-хатар ва пинҳоний душманлар мавжудлигидан огоҳ этади. Шундай туш кўрган ёш қизлар севиб қолишлари ва уларнинг бу севгиси бахтли тугаши мумкин.
Тушда сув куриш
Ҳаётий куч ва соғлиқ тимсоли. Тоза сувли кенг сув — узоқ умр ва яхши соғлиқдан дарак беради.
Лойқа сувли кичик сой — тез-тез касал бўлиш ва заиф соғлиқ белгиси.
Қуриб қолган сойни туш кўриш — соғлиғида жиддий муаммолар вужудга келганлиги ва даволаниш зарурлигини билдиради. Тушда сув курса
Кекса ёшдагиларнинг тушига сой кириши — яшаган умр ва ундан хотираларни билдиради.
Оила бошлиғи тушида сойдан ўтаётган бўлса — кучга тўлганлиги аломати.
Уй бекасига сойнинг совуқ сувида нимадир юваётгани туш кўринса, — соғлиғи ўзи хоҳлаган нарсаларга сарф этилмаётганлиги фикри безовта қилаяпхи.
СУВАРАК
Бу туш суваракнинг сариқ ёки қоралигига қараб икки хид мазмунга эга. Сариқ сувараклар тушга кириши майда кўнгилсизликлардан, моддий сарф-харажатлардан ва оиладаги узоқ давом этмайдиган жанжаллардан дарак беради.
Қора сувараклар пул келишидан (кутилмаган фойда, ме{!юс ва бошқалар) аёнлик беради, айниқса сувараклар кўп миқдорда бўлса янада яхши.
СУВСАР
Тиниқ сувда ўйноқлаётган сувсарчи тушда кўриш — жуда яхши белги. Бундай туш ишда омад ва бахтдан дарак беради. Бироқ тушда кўринган сувсар касал, ҳурпайган ёки ифлос сувда чўмилаётган бўлса, юқоридагиларнинг тескариси бўлишини аён этади.
Tushda erkak ko’rsa nimalarga etibor berish kerak tush tabiri