Тушда туй курса нима болиши хакида малумот
Тушда туй Катта ҳаражатлар ва озгина фойда белгиси.
Танишлардан бирининг тўйини тушда кўриш — қилинган сарф-харажатлар умуман қопланмаслигини билдиради.
Ўзининг тўйини туш кўриш — қилинган харажатларнинг фақат маънавий жиҳатдан қониқтирилиши билан қопланишини хабар қилади.
Мутлақо нотаниш кишиларнинг тўйида бўлишни туш кўриш — яхши кафолатланмаган пул қўйиш турганлигидан шоҳидлик беради.
Туй ёнидан ўтиб кетаётганларни кўриш — фойдасиз қолиш, демакдир.
Турмушга чиқмаган қиз ўзини эрга тегаётганлигини тушда кўрса — кеч турмушга чиқишидан ва севгидан кўнгли қолишидан далолат беради.
ТЎЛИШИШ ТУШДА
Агар сиз тушингизда ўзингизни тўлишиб бораётганлигингизни кўрсангиз, бу ҳаётингизни саодатли даври бошланишида турганлигингизни билдиради. Бошқа кишиларни тўлишган ҳолда тушда кўриш — сизнинг келажакда бахтли умид ва гуллаб яшнашингиздан шоҳидлик беради.
Агар аёл киши ўзини ҳатто ўрнидан қўзғалолмайдиган даражада семиз эканлигини тушда кўрса, ўнгда уни машҳур қиладиган ишида қийинчиликлар бўлишини аён этади. Агар аёл киши болаларини тўлишган ҳолда тушида кўрса, ўнгда болалари унга кўп хафагарчиликлар келтириб, бундан у соғлиғини йўқотиши мумкин.
ТЎНКА ТУШДА
Тушга кирган тўнка сизнинг ўз турмуш тарзингизни қарама-қарши томонга ўзгартиришингиз кераклигини билдиради. Агар тушингизга бир талай тўнкалар кирса, бу ўзингизни ва оилангиз аъзоларини яқин орада сизга ёғиладиган бахтсизликдан ҳимоялай олмаслигингиздан хабар беради. Бунда фақат мустаҳкам оила муносабатларигина сизга ёрдам бериши мумкин. Агар сиз тушингизда тўнкани кавлаб олаётган бўлсангиз, ўнгда сиз муҳтожликдан қутилиб кета оласиз ва қатъият билан йўлингизда турган тўсиқларни енгиб ўтиб оласиз.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: