ТУЯ ТУШДА КУРСА

ТУЯ ТУШДА КУРСА

ТУЯ ТУШДА КУРСА

ТУЯ ТУШДА КУРСА Тушда туяни кўриш, энг иложсиз вазиятларда ҳам сизнинг сабр-тоқат билан омадсизликларни енгиб ўтишингизни ваъда беради. Сиз аввалги тинчлик-хотиржамликка, омадга эришасиз, яқинларингиз соғлом ва шод бўладилар.

Бироқ тушингизда сиз ёқи бирортаси туяга нисбатан ёмон муносабатда бўлаётганлигингиз кўринса, ўнгингизда омад сиздан юз ўгиради, оилангизга кўнгилсизликлар кетма-кет келаверади, сизни муҳтожлик, эҳтимол қарздорлик кутади.

ТУМОР ТУШДА

Унинг тушда намоён бўлиши эҳтиёткор бўлмоқликка ишорадир. Шу боис, ўзингизнинг ҳаракатларингизда, сўзингизда ва аҳд қилмоқца ўйлаб иш тушмоқ даркор. Сизни қийин аҳволга солиб қўядиган хавф атрофингизда пайт пойлаётган бўлиши мумкин.

Кекса кишига туш кўринган тумор тўсатдан ўтмишда ўтганларнинг арвоҳи пайдо бўлиши мумкинлиги белгисидир. Улардан яхшилик кутмоқ беҳудадир.

ТУРЛИ МАМЛАКАТЛАРГА БОРИШ ТУШДА

Туш кўрувчининг орзуларини ва катта истаклари борлигини ифода этади. Бунда айнан қайси давлатлар тушда кўринганлиги муҳимдир.

Масалан, Шарқ давлатларида бўлиш — туш кўрувчининг дили нозиклигини, унинг осойишталикка ва донишмандликка интилишини билдиради.

Ғарб давлатларининг тушга кириши — кишининг тиришқоқлик билан ўз ҳаётини барпо этиш учун фаол ҳаракатда бўлишидан аёнлик беради.

Шимол мамлакатлари кишини совуққонлик билан мулоҳаза юритишини, тежаб-тергаб сарф қилишини билдиради.

Жанубий мамлакатлар тушда кўринса, туш кўрувчининг жаҳли тез, эҳтиросли эканлигини, ҳаётининг асосий қисмини лаззат олиш ва кўнгил очишлар эгаллашини ифода этади.

Оила бошлиғининг тушда турли мамлакатларни кўриши — унинг қочиб кетиш, беркиниш, ўзининг ҳаётини ўзгартириш истаги мавжудлигидан аёнлик беради.

ТУРМА ТУШДА

Туш кўрувчининг ‘Жисмоний ёки руҳий жиҳатдан кимнингдир ёки ниманингдир босими ёхуд таъсирида эркин эмаслигини билдиради.

Ўзини турмада эканлигини’ тушда кўриш — ҳал этиб бўлмайдиган муаммо қийнаб, тинчлик бермаётганлигидан, қандайдир вазият эркидан устун келиб ўзига итоат қилдирмоқчи эканлигидан воқиф этади.

Кекса кишилар ўзларини турмада эканлигини туш кўрсалар — бу фарзандлари ёки набиралари билан яшашни истамай қолганлиги аломати, болалари ёки невараларининг турмада эканлигини тушида кўрса — уларнинг оилавий ёки моддий аҳволидан кўнгли тўлмаётганлигидан далолат беради.

Оила бошлиғи тушида ўзини турмада эканлигини кўрса — ўз оилавий ҳаётида ёки ишдаги ҳолатида қобилиятли эканлиги тимсолидир.
Аёллар учун ҳам мазкур тушни шу мазмунда таъбирлаш мумкин.

ТУРП ТУШДА

Оиладаги ўрта ва кичик ёшдаги авлод вакиллари учун хизмат ёки ўқишда кўнгилсизлик бўлиши белгиси.
Катта ёшдаги кишилар учун тушга кирган турп ўзаро, шунингдек тенгдошлар билан жанжаллашувни билдиради.

Агар оила бошлиғига ёки уй бекасига майда тўғралган турп туш кўринса, яқин бўлган бошлиғингизнинг орқангиздан пойлаб юриши ва нотўғри майда-чуйда гапларни юқорига ташиши натижасида раҳбарингиз билан ўртангизда низо пайдо бўлишини кутаверинг.

Турмушга чиқмаган қиз катта турпни тушида кўрса — куёв ёмон ва жиззаки характерли бўлишидан далолат.

ТУТҚАНОҚ ТУШДА

Кимнингдир тутқаноқ тутаётганлигини туш кўриш — сизга хавф борлиги аломати.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

(Visited 10 179 times, 8 visits today)

Related posts