ВЕЛОСИПЕД Тушда

ВЕЛОСИПЕД Тушда

Велосипедни тушда кўриш, оилавий дам олишни ёки тантаналар қилишни ўйлаб қўйган киши учун ёмон аломат эмас.

Чунки ҳаммаси сиз ўйлагандек амалга ошади, ишларингиз ҳам аъло даражада юришиб кетади. Агар сиз оилангиздагилардан бирортасини ажаблантирмоқчи бўлсангиз, айни пайти бундай туш сизнинг кутилмаган совғангиз ғайри оддий бўлишини, у ўша одамга совғангиз ёқишини ваъда беради.

ВАЙРОНАЛАРНИ КЎРИШ ТУШДА

Тушнинг мазмуни катталар ва болалар учун бутунлай бошқача.
Катталар учун харобалар ичида юрганликни ёки уйнинг қулаётганлигини тушда кўриш — ҳаёт яқин вақт ичида ўзгаришидан, муносабатларида нимадир емирилишидан ва ғойиб бўлишидан дарак беради.
Агар болалар шундай туш кўрса — бу, ҳали ҳаётдан мазмун топмаган, балоғатга етиш аломатидир.

ВАННАХОНАДАГИ РАКОВИНА ТУШДА

Тушнинг мазмуни раковинанинг ранги ва шаклига, шунингдек унинг сувга тўла-тўламаслигига боғлиқ.
Қора мармардан қилинган, бўш ва ялтираётган раковинани туш кўриш — таъминланган турмуш, ҳашамат ва бойлик белгиси.

Агар раковина кўк ва тоза, тиниқ сувга тўла бўлса, бу туш ўйлаган истакларингизга етишишингизни ваъда қилади.

Қизил раковинани туш кўриш — ҳар қандай аёл учун зурриёдларни пайдо қилишга тайёр эканлигини аён этади.

Агар раковина қонга тўла бўлса — ҳаёт учун хавф бор.
Оппоқ шаффоф раковина оиланинг ҳар бир аъзоси учун осойишта ҳаётни ваъда беради.
Ифлос раковина ўзида майда-чуйда оилавий жанжалларни ва муаммоларни ифода этади ва узоқ вақг ҳал этилмайди.

Уй бекаси тушида раковинанинг синганлигини кўрса — бу оилавий муносабатлар дарз кетишидан шоҳидлик беради.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

(Visited 5 354 times, 5 visits today)

Related posts