ЯЛАНГОЧ ТУШДА
Икки хил изоҳлаш мумкин. Оиланинг кекса ёшдаги аъзолари учун бу туш соғлигини кескин йўқотишга олиб келувчи касалликни, кўзда тутилмаган қилмишларни ва турли бемаънигарчиликларга йўл қўйишларни, сўнгра бундан ўзлари уялиб ноқулай ҳолатда қолишларини билдиради. ЯЛАНГОЧ ТУШДА
Агар тушингизда сизнинг кийимларингизни кимдир ечаётган бўлса, бундай туш шу кишининг сизга алоҳида эътибор қаратаётганлигини ёки унинг сиз яширмоқчи бўлган ниманидир билишлигини аён этади. ЯЛАНГОЧ ТУШДА
ЮК ТУШДА
Сизнинг ҳаётингизни ифода этади. Агар тушингизда енгил сумка кўтариб кетаётган бўлсангиз — ҳаётда енгил ва ишонч билан одимлайсиз, бироқ ёмон томони — ҳеч нарса орттира олмайсиз.
Агар юкингиз оғирлиги қўлингизни чўзиб юборган бўлса, бу, сизнинг кўп нарсани билади, қўлидан келади, дегани эмас. Эҳтимол, сиз бошқалар учун ниманидир ҳал этиб бермоқчи бўласиз ва кўп нарсани ўзингизга оласиз. Ана шунга эътибор беришингиз лозим.
Агар сиз қути кўтариб кетаётган бўлсангиз — демак, ҳаёт қийинчиликларини кўрасиз. Балки бошқа касбни танлашингиз керакдир.Агар олиб кетаётган юкингиз қўлингиздан тушиб кетса, касалликни ёки ишда кўнгилсизликни кутиш мумкин.
ЮПҚА ҚУЙМОҚ (БЛИНЧИК) ТУШДА
Яхши аломат. Тушга кирган юпқа қуймоқлар барча оила аъзоларини тез орада шод-хуррамлик билан яқинлар ёки дўстлар даврасида вақтни яхши ўтказишларини ваъда қилади.
Ту1пда юпқа қуймоқ пишираётганликни кўриш — ўнгда сизнинг бирор яқинингиз ёки дўстингизнинг шарафига бағишланган тантанани ташкил қилишдек ёқимли вазифани оласиз.
Агар тушингизда юпқа қуймоқ истеъмол қилаётган бўлсангиз, бу атрофингиздагиларнинг сизга нисбатан эътиборига ва самимий ғамхўрлигига сазовор бўлишингизга ишорадир.
яйлов
Янги уфқларни англатади. Дала гуллари очилиб турган ажойиб яйлов сизнинг олдингизда янги имкониятлар пайдо бўлганлигидан далолат беради. Бундан албатта фойдаланиш керак. Яйловдан гуллар териш — сиз қилаётган ишларингизнинг эътироф этилишидир.
Яйловдаги ўтлар қуриган, гуллар йўқ бўлса — сизга таклиф этилган ишга уринманг. У фойда ҳам келтирмайди, мамнунлик ҳам.
Яйловда чопиб юриш — ё хизмат пиллапояларидан тез кўтариласиз ёки бошқа соҳаларда.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: