КОВУН ТУШДА

КОВУН ТУШДА

КОВУН ТУШДА

КОВУН ТУШДА Тинчлик-хотиржамлик, соғ-омонлик, моддий аҳволингизда, шунингдек шахсий муносабатларингизда барқарорликни ифода этувчи жуда яхши аломат. КОВУН ТУШДА

Агар сиз тушингизда ширин қовун тановул қилаётган бўлсангиз, ўнгда сизни қатор ёқимли тасодифий ҳоллар кутадики, бунинг оқибатида сиз яхши пул топишингиз ва ҳаёгингизни яхши томонга ўзгартиришингиз мумкин бўлади. КОВУН ТУШДА

ҚЎЛ ТУШДА

Киши фаолиятининг бошланиши, унинг фаоллиги, қилмишлари, меҳнатга лаёқатини англатувчи аломат.

Тушда ўзининг қўлларини ғоят узун эканлигини кўриш — гуш кўрувчининг меҳнатсеварлигини, бироқ шу билан бир вақтда уддабурон ва ихтирочилигидан тортиб то айёрлигигача бўлган фаол характерини ифодалайди. КОВУН ТУШДА

Калта қўллар эса аксинча, туш кўрувчининг ялқовлигидан ва ҳаётда сусткаш эканлигидан дарак беради.

Қўлда узук борлигини тушда кўриш — меҳнати билан гопилган бойликдан воқиф этади.

Ўз қўлларини жунли эканлигини туш кўриш — кутилмаганда мерос эгаси бўлиб қолишдан далолат беради.

Кекса авлод вакиллари тушда қўлни танадан алоҳида эканлигини кўрсалар — бу, рўй бераётган воқеаларга таъсир кўрсатишга лаёқати йўқлигини, оилада аъзолар ўртасидаги муносабатларни ўзгартириш кераклигини билдиради.

Оила бошлиғи учун ўзида улкан қўллар борлигини тушда кўриш — ҳақиқий бошчи ва ҳурматга лойиқ эканлигидан далолат.

ҚЎЛҚОП ТУШДА

Тушингизда қўлингизга қўлқоп кияётган бўлсангиз, бу сизнинг бошқа кишилар билан ўз ишингиз борасида тежамкор ва эҳтиёткор бўлсангиз ҳам манфаат кўришга интилмаслигингиздан далолатдир. Қўлқопни ечиш

— ишқ- муҳаббат борасида озгина омадга эришишни билдиради. Қўлқоп топиб олиш — бахтли турмуш қуришингиздан дарак берса, йўқотиш — дўстингиз ёки яқинларингиздан бири сизни тарк этиши эҳтимолидан шоҳидлик беради.

ҚЎРҚУВ

Тушнинг таъбири туш кўрувчининг айнан нимадан қўрққанлигига боғлиқ. Баландликдан қўрқиш — кишининг жамиятдаги ўз мавқеидан ёки ишдаги ўз мансабидан хавфсираши аломати.

Ҳамма томони берк бўшлиқдаги қўрқув — ёлғизликда қолишдан ёки четга чиқиб қолганликдан қўрқиш белгиси.

Илондан қўрқув — туш кўрувчининг қандайдир кишининг қасос олишидан қўрқишини билдиради.

Тушда ўлимни ҳис этиб қўрқиш — ҳаётда ҳам шундай қўрқувни ифода этади.

Утдан ёки сувдан қўрқиш — туш кўрувчининг ўз устидан назоратни йўқотишни истамаслигидан далолат.

Туш таъбири оиланинг барча аъзолари учун бир хил.

ҚЎРҒОШИН

Ҳар хил кўринишдаги оғирликлар тимсоли. Қўрғошиндан қуйилган жисмларни туш кўриш — тақдирнинг ғалатилигини ва ҳақиқатга тескарилигини, қочиб қутилиб бўлмайдиган тасодифийликни, ғалати қисқа муддатли танишувни билдиради.

Оиланинг кекса вакиллари ўз уйларида қўрғошиндан қилинган мебелни тушда кўрсалар — бу, қариндошлар ўртасида муносабатларнинг оғирлашиб бораётганлиги аломатидир.

Агар оила бошлиғи суюқ қўрғошин қуйилаётганлигини тушда кўрса — кимнингдир хиссиётларининг беқарорлигидан кўнгли қолаётганлигини сезаётганлигини билдиради.

Уй бекаси учун тушда қўрғошин кўриш — унинг ўз майлини эсдан чиқариб, бегоналарнинг рағбаги ўртасида беҳуда уринаётганлиги белгисидир.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

(Visited 8 571 times, 8 visits today)

Related posts