Тушда олов курса
Тушда олов курса Қалбда намоён бўладиган, сиз амалга оширмоқчи бўлган интилиш, истак, режаларни билдиради.
МУҚАДДАС КИТОБЛАР Тушда
Муқаддас китоблар ўқиш — туш кўрувчи нигоҳлари олдида коинот сирлари очилишидан дарак беради.
Китобдаги расмларни кўриш — образ ва тимсоллар кўринишида билимлар намоён бўлишини билдиради.
Китоб тушунарсиз белгиларда ёзилганлигини тушда кўриш
— туш кўрувчининг онги у билиши лозим бўлган даражада етилмаганлигини хабар беради.
Кекса ёшдагилар муқаддас китобдан ниманидир ўқилаётганлигини туш кўрсалар — улуғ донишмандлик ва бой ҳаётий тажриба белгиси.
Ўрта ёшли кишиларнинг тушда муқадцас китобни кўриши
— уларнинг олдида фойдаланиш зарур бўлган айрим’ имкониятларнинг очилиши аломатидир.
МУРДА
Мурдани туш кўриш — муваффақият келтиради. Катта ёшдаги кишилар мурдани тушда кўришлари — уларнинг қандайдир узоқ вақг шуғулланадиган, бироқ ҳузур-ҳаловат бағишлайдиган машғулот топишларини аён этади.
Агар сиз танишингиз ёки яқинингизнинг ўлганлигини тушда кўрсангиз — демак, у узоқ ва бахтли кечиради.
У ҳаётининг иккинчи ярмида бахтли бўлади.
Мурдани гушда кўриш туш кўрувчи ва унинг оила аъзоларииинг моддий фаровонлиги билан боғлиқ ҳар хил кутилмаган кўпгилсизлдкларни билдиради.
Ўзининг мурдасини туш кўриш — туш кўрувчининг яхши соглиги ва узоқумр кўришини хабар қилади. Оила аъзоларидан кимнидир ўлиб ётганлигини тушда кўриш — ўша кишининг узоқ умр кўришидан ва соғлигидан шоҳидлик беради (агар туш кўраётган пайтда ўша киши жиддий касал бўлмаса). Бир вақтнинг ўзида кўп мурдаларни туш кўриш — катта пул йўқотишларни, қашшоқликни, хонавайрон бўлишни билдиради.
Бунда агар мурдалар ҳидланмаган бўлса ва мудраётган тирик одамдек кўзга ташланса, тушнинг мазмуни юмшоқлашади, бироқ мурдалардан ҳид чиқаётган, кўринишлари ҳам ёқимсиз бўлса — бундай туш оиланинг барча аъзолари учун жиддий касаллик ва кўнгилсизликдан дарак беради.
Ота-оналар касал ётган фарзандларининг мурдасини тушда кўрсалар — демак, бу унинг тузалиши белгиси.
МУШТЛАШУВ
Барча оила аъзолари учун ниҳоятда ёмон аломат бўлиб, севимли кишингиз билан низолашиб қолишни, ишда зиддиятга бориб қолишни, ҳар хил омадсизлик ва кўнгилсизликларни билдиради.
Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг: