УРГИМЧАК ТУШДА

УРГИМЧАК ТУШДА

УРГИМЧАК ТУШДА

УРГИМЧАК ТУШДА Тушда ўргимчакни кўриш — жуда яхши аломат бўлиб, ўз ишингизда меҳнатсевар ва фаоллигингиз билан атрофингиздагиларнинг эътиборини қозонасиз. УРГИМЧАК ТУШДА

Агар ўргимчак тўр тўқиётган бўлса яна ҳам яхши — сиз ўз уйингизда осойишта ва бахтиёр яшайсиз. Бироқ ўргимчакнинг сизни тишлаб олганлиги ёмон белги — сиз хоинлик қурбони бўласиз ва бу борада оилангиз ҳам ёрдам беролмайди. Мабодо ўргимчакни ўлдирсангиз, яқин кишингиз билан низолашиб қоласиз, бу ажралишга ёки хиёнатга олиб келади. УРГИМЧАК ТУШДА

ЎРИМ ТУШДА

Тушда ғалла ўримини кўриш — сўзсиз яхши аломат. Агар ғалла йиғиб олинаётган бўлса, унинг бошоқлари олтиндек чиройли, бўлиқ бўлса, бу туш наслингиз давом этишини, невара- эвараларингиз наслингизни давом эттиришини билдиради.

Агар ўрим пайтида об-ҳаво яхши бўлиб, қуёш ёрқин ёритиб турған бўлса, ундай ҳолатда сизнинг оилангиз ҳеч қачон жиддий изтиробга тушмайди.

ЎРИН-КЎРПА ТУШДА

Тоза ва оппоқ ўрин-кўрпа сизга тинчлик бермаган хавотирлик ва ташвишлар тугаганлигини хабар беради. Агар сиз бегона хонадаги ўрин-кўрпада ётганлигингизни туш кўрсангиз, тўсатдан узоқ қариндошингиз келади ва бундан сиз жуда хурсанд бўласиз.

Агар ўрин-кўрпангиз очиқ ҳавода эканлиги туш кўринса, бундай туш сизнинг қизиқарли ишингиз борлигини ва у сизга ўз ишингизни яхшилаб олиш имкони очилишини аён этади.

ЮК ТУШДА

Сизнинг ҳаётингизни ифода этади. Агар тушингизда енгил сумка кўтариб кетаётган бўлсангиз — ҳаётда енгил ва ишонч билан одимлайсиз, бироқ ёмон томони — ҳеч нарса орттира олмайсиз.

Агар юкингиз оғирлиги қўлингизни чўзиб юборган бўлса, бу, сизнинг кўп нарсани билади, қўлидан келади, дегани эмас. Эҳтимол, сиз бошқалар учун ниманидир ҳал этиб бермоқчи бўласиз ва кўп нарсани ўзингизга оласиз. Ана шунга эътибор беришингиз лозим.

Агар сиз қути кўтариб кетаётган бўлсангиз — демак, ҳаёт қийинчиликларини кўрасиз. Балки бошқа касбни танлашингиз керакдир.Агар олиб кетаётган юкингиз қўлингиздан тушиб кетса, касалликни ёки ишда кўнгилсизликни кутиш мумкин.

ЮПҚА ҚУЙМОҚ (БЛИНЧИК) ТУШДА

Яхши аломат. Тушга кирган юпқа қуймоқлар барча оила аъзоларини тез орада шод-хуррамлик билан яқинлар ёки дўстлар даврасида вақтни яхши ўтказишларини ваъда қилади.

Ту1пда юпқа қуймоқ пишираётганликни кўриш — ўнгда сизнинг бирор яқинингиз ёки дўстингизнинг шарафига бағишланган тантанани ташкил қилишдек ёқимли вазифани оласиз.

Агар тушингизда юпқа қуймоқ истеъмол қилаётган бўлсангиз, бу атрофингиздагиларнинг сизга нисбатан эътиборига ва самимий ғамхўрлигига сазовор бўлишингизга ишорадир.
УРГИМЧАК ТУШДА

Ушбу мақолаларни ҳам ўқинг:

тушда олган

чаён тушда

тошбақа тушда

тушда тухум

бешик тушда

(Visited 6 863 times, 2 visits today)

Related posts